UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германийда «Йил футболчи»си бўлди  0 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  1 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  0 07:32Флик «Реал»ни ўртоқлик учрашувида мағлуб этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  1 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  1 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  0 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  7 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  2 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0

Толибжонов бу йил ҳам "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди Янгиликлар

Толибжонов бу йил ҳам "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди

Бугун олий лигада 6-тур ўйинлари старт олади.

Биз одатдагидек, мазкур турда тўқнаш келадиган жуфтликларнинг ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар статистикасига тўхталамиз.

6-тур. 23 апрель (шанба)
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Андижонда ёш мутахассислар Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиев қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Беллашувни тошкентлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Аҳамиятлиси, бу ҳакам ўтган йили ҳам мазкур жуфтликнинг Андижондаги ўйинини бошқарган. Ўшанда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Сўғдиёна" 2015 йил Толибжонов бошқарган уч ўйиннинг бирортасида ғалаба нашидасини сурмаган. "Андижон" ҳисобида битта ғалаба бор.

2015 йил. "Андижон" иштирокидаги учрашувлар
ОЛМАЛИҚ - АНДИЖОН - 3:2
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА - 3:2

"Сўғдиёна" иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - МЕТАЛЛУРГ - 0:0
БУХОРО - СЎҒДИЁНА - 1:0
АНДИЖОН - СЎҒДИЁНА - 3:2
 
МАШЪАЛ - НЕФТЧИ
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Муборакда "Машъал" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарадиган Равшан Эрматов 2015 йил "газчилар" иштирокидаги биттагина учрашувда ишлаган. "Нефтчи" эса, Эрматов ҳакамлигида 5та беллашув ўтказган. "Машъал" ўша битта ўйинда ғалаба қозонган бўлса, "Нефтчи" 5та баҳсдан фақат биттасида ютуққа эришган.

2015 йил. "Машъал" иштирокидаги учрашув
МАШЪАЛ - АНДИЖОН - 2:0

"Нефтчи" иштирокидаги учрашувлар
НЕФТЧИ - НАВБАҲОР - 1:0
НЕФТЧИ - НАСАФ - 0:1
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 4:1
НАВБАҲОР - НЕФТЧИ - 1:0
ОЛМАЛИҚ - НЕФТЧИ - 3:3

ОБОД - БУНЁДКОР
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

"Жар" стадионида бўлиб ўтадиган "Обод" - "Бунёдкор" беллашуви Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилган. Айтиш керак, "қалдирғочлар" 2015 йил Рўзиев бошқарган ўйинда "Машъал"га ютқазиб қўйишган.

2015 йил. "Обод" иштирокидаги учрашув
Йўқ

"Бунёдкор" иштирокидаги учрашув
МАШЪАЛ - БУНЁДКОР - 3:2

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика