UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  0 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  2 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди Янгиликлар

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футбол клуби шифокори Аброр Пирриев ўз телеграм саҳифасида тожикистонлик футболчини "темирйўлчилар" шифокорлари даволагани ҳақида ёзди.

"Спортимиз тиббиётидаги энг долзарб муаммо – жароҳатдан кейин малакали реабилитация ўташ тизими йўқлиги!

Ҳали-ҳануз тайинли реабилитация маркази ва мутахассислар йўқлиги сабаб жароҳат олган профессионаллар сафга қайтиш учун чет элларда клиника ва мутахассис қидириб сарсон; қўшни давлат спортчиларида ҳам шу муаммо. 

Жароҳат олган футболчиларини Европадаги клиникаларга юборишни одат қилган тожикларнинг чемпион клуби "Истиқлол" бу гал бошқача қарорга келди. Клуб ўзининг асосий таркиб футболчиси, терма жамоа аъзоси, жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиёти ўтказилган оёғидаги тиббий муаммодан фориғ бўла олмаётган Искандар Жалилов реабилитациясини Тошкентда ўтказиш учун "Локомотив" клуби ва каминага илтимос билан чиқишди. 2 ҳафталик комплекс муолажалар пировардида жароҳатдан буён одатий юришга қийналаётган Искандар майдондаги машғулотларга тайёр ҳолатга келди.

Бир орзуим бор – нафақат ўзимизнинг, балки бизга қўшни барча ўлка спортчилари фақат бизда реабилитация ўта олиш имкони бўлган марказ яратиш", - деб ёзди у ўз саҳифасида.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика