Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
03 окт 09:49
Янгиликлар


Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Тожикистон футбол федерацияси миллий терма жамоанинг янги мураббийлар штабини тасдиқлади.
Сербиялик 58 ёшли Горан Стеванович Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Горан Стеванович Африка Миллатлар Кубогида иштирок этган Гана терма жамоасини бошқарган, шунингдек, Сербия U-21 терма жамоасини бошқарган. Стеванович 2006 йилги жаҳон чемпионатида Сербия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ҳам ишлаган.
Клуб даражасида Стеванович Сербия, Греция ва Хитойдаги жамоаларида ишлаган.
Горан Стевановичнинг мураббийлар штабидан икки ҳамюрти ҳам жой олади. Радмило Азанияч ва Милан Павлович ёрдамчи мураббийлар сифатда фаолият олиб боради.
Шунингдек, Стевановичга "Баркчи" бош мураббийи Алифбек Беромов ёрдам беради, Алишер Тўйчиев эса Тожикистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритади.
Ўхшаш янгиликлар
19:13
Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси 4

Фикрлар