Тите: "Неймар танқид эмас, мақтовларга лойиқ"

Aslanov Jasurbek
18 авг 2018, 14:52
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титенинг фикрича, ПСЖ ва миллий жамоа ҳужумчиси Неймар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири.

"Неймар ўзини тутиши учун танқид эмас, мақтовларга лойиқ. Менда Неймар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган, у билан ишлаш осон. Неймар мен учун дунёнинг энг яхши уч футболчисидан бири" - дейди Тите.

Неймар 2017 йил "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди. Сўнгги мавсум форвард Франция чемпионатининг 20та учрашувида 20та гол уриб, 16та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›