UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди" Янгиликлар

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда икки бўлимда икки хил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди. Тез гол ўтказиб юбориш натижасида руҳий босимга учрадик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзига келишди. "Турон" Суперлига иштирокчиси, бу жамоа таркибида тажрибали футболчилар бор.

- Жамоангизнинг стандарт вазиятларда фаоллиги юқори бўлишига қарамасдан ўйин мобайнида ярим ҳимоячилар фаоллик кўрсатишмади...


- Биз қанотларда фаолликни оширмоқчимиз, бу борада ишлаяпмиз. Ҳозир жамоамиз маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирилган Суперлига талаби даражасида таркибимиз йўқ. Биз таркибни кучайтириш борасида ҳаракат қилаяпмиз.

- Биринчи бўлимнинг ўзида икки ўзгаришни амалга оширдингиз. Бунга қандай изох берасиз?


- Биринчи ўзгариш футболчимиз оёғини ноқулай босиб олгани учун юзага келди. Иккинчи ўзгариш ўтган ўйинда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда жароҳат олган футболчимиз ўзини захирага олишни сўради. Ҳар икки ўзгаришни ҳам мажбурий тарзда амалга оширдик.

- Тажрибали ҳужумчи Науриз Алимов нега захирада қолдирилди?


- Науриз Алимов борасида бизда режа бор эди. Уни иккинчи бўлимда тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Уни биринчи бўлимдан туширишга мажбур бўлдик. "Турон" янги жамоа, келажакда яхши натижалар қайд этишига тилакдошмиз.

- Айтиб ўтганингиздек, учрашувнинг икки бўлими икки хил кўринишда ўтди. Танаффусда шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?


- Иккинчи бўлимда бир оз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бу ўз мевасини бериб рақиб дарвозасини ишғол қилдик.

- Жамоа лидери сифатида кимни кўрсата оласиз?


- Жамоамизда бугун бир оз ҳадик бордек кўринди. Биз анчадан буён Суперлига жамоаларига қарши ўйнамаган эдик. Про-лигада ҳам бу йил ўйнаяпмиз. Суперлигани даражаси барибир бошқача. "Турон" иккинчи таркиб билан эмас, аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Уларга ғалаба зарур эканини билардик, шу сабаб улар таркиб борасида таваккал қилишларига хавф бор эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика