UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9

Тимур Кападзе: “Хитойни ютсак, Жанубий Корея билан ҳақиқий жанг бўлади” Янгиликлар

Тимур Кападзе: “Хитойни ютсак, Жанубий Корея билан ҳақиқий жанг бўлади”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси ва Тошкентнинг “Локомотив” клуби сардори Тимур Кападзе чемпионат ўйинлари ва Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳақида интервью берди.

-  "Металлург"га қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Бекободликлар "Локомотив" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Ушбу жамоага қарши учрашув қанчалик қийин бўлди?

-  Тўғри “Металлург”га қарши ҳам доим курашларга бой қийин учрашув бўлган. Ғалаба қозониш биз учун осон бўлмади. Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиз биз учун фойдали бўлди. Рақиб дарвозасига иккинчи голни урганимиздан сўнг ғалаба қозонишимизга шубҳа қолмади.

-  Бу йилги чемпионатимиз қай даражада ўтмоқда деб ўйлайсиз?

-  Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтмоқда. Бошланишидан “Динамо” кейин “Қўқон-2912” ҳозир эса “Бухоро” клуби бизни тақиб қилиб келмоқда. Бизга қараганда қолган жамоаларда очколар фарқи унчалик катта эмас. Бу эса чемпионатда қизғин кураш бўлаётганининг исботи.

-  Олдимизда турган Хитой терма жамоасига қарши учрашув олдидан қандай фикр билдирасиз? Биз Марчелло Липпи бошқараётган терма жамоани мағлуб эта оламизми?

-  Тўғри, миллий терма жамоамизни иккита муҳим ўйинлар кутмоқда. Мени фикримча ҳозирда энг муҳими бу Хитой терма жамоаси. Чунки меҳмонда ғалаба қозонсак бизни 5 сентябрь куни ҳақиқий жанг кутади. Шу жумладан ҳозир ҳамма кучни ва бор эътиборни Хитой билан бўладиган ўйинга қаратиш зарур. Хитой терма жамоасини Тошкентда мағлуб этганмиз, терма жамоамиз улардан ҳар тарафлама устун эканлигини кўрдик. Лекин ҳозирги кунда Хитой терма жамоаси янги мураббий қўл остида бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмайди. Ўзбекистон терма жамоаси фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак ва сафардан 3 очко билан қайтиш керак. Ўз уйимизда эса Жанубий Корея билан бўладиган учрашувда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан кореяликларни мағлуб этамиз. Чунки мен футболчиларимизга ишонаман. Уларни ҳар доим қўллаб-қувватлашимиз керак. Терма жамоамизга олдинда турган иккин ўйинда омад тилайман. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика