UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  0 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  24 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  22 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  26

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига бугунги каби ўйинлар тажриба бўлаяпти" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига бугунги каби ўйинлар тажриба бўлаяпти"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, қийин учрашув ўтказдик. Иссиқ об-ҳаво туфайли биринчи бўлимда йигитлар қийинчиликка дуч келишди. Биз ҳам, рақиб ҳам кўп куч сарфладик. Афсус биринчи бўлим охирида гол ўтказиб юбордик. Умуман айтганда биринчи бўлимда йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

"Динамо" жамоаси бугунги ўйинда яхши ҳаракат қилди. Уларнинг тайёргарлиги яхши бўлгани кўриниб турибди. Афсус стандарт вазиятдан гол ўтказдик, бу гол самарқандликларга ғалаба келтирди. Ўйин дуранг ёки бизни ғалабамиз билан тугаши ҳам мумкин эди. Омад "Динамо" томонида бўлди.

- Бугунги баҳс юқори темпда ўтди деб айтсак бўлади. Ёш футболчиларни кучли жамоалар босимига мослашиш жараёни қандай кечаяпти?


- Бу айни биз кутган жараён. Бизга шу каби босим керак. Олдимизда юксак вазифалар турибди. "Олимпик" жамоасига бугунги каби ўйинлар тажриба бўлаяпти. Ўйлайман-ки, бу каби беллашувлар йигитларга келажакдаги вазифалар учун пойдевор вазифасини ўтайди.

- Жисмоний жиҳатдан жамоангиз яхши кўринмади. Балки Украина сафари ўз таъсирини кўрсатгандир?


- Балки шунинг ҳам таъсири бордир. Сафар, йўл чарчоқлари таъсир кўрсатгандир. Бу ерда асосий урғуни об-ҳавога қаратган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйин темпи яхши эди, катта куч айнан биринчи бўлимда йўқотилди. Йўл аломатлари балки сезилгандир. Захирадан тушган ўйинчилар ўйинни кучайтирдирди деб ўйлайман. Фожеа ясаш керак эмас, хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. Олдимизда "Нефтчи"га қарши баҳс кутиб турибди. Ундан кейин "Оқ-тепа", "Бухоро" каби жиддий жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турибди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика