UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Тимур Кападзе: "Нефтчи"га қарши катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Нефтчи"га қарши катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Албатта кам сонли бўлса ҳам жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўтган учрашувдан сўнг бир оз кайфиятим йўқроқ эди. Камчиликларни кўриб чиқиб бу ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бугун кўрсатган ўйинимиз бўйича ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман.

- Ўтган ўйиндаги мағлубиятга сабаб сифатида Украинада ташкил этилган турнирни сабаб қилиб кўрсатиш мумкинми?

- Йўқ, бу ерда адаптация, яъни мослашишнинг ўрни муҳим. У ердаги ва Тошкентдаги об-ҳавода фарқ бор. Шахсий фикрим, об-ҳавога мослашиш таъсир қилди. "Динамо" ҳам яхши курашди деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин йигитларга тажриба бўлмоқда.

- "Локомотив"да жамоани қийин вазиятда бошқарувни олгандингиз. Ўшанда ҳам бугунги каби ҳимояга эътибор қаратиб сифатли узатмалар асосида ўйин ташкил этгандингиз...


- Биласизми, ўйин услуби рақибга боғлиқ. "Нефтчи" узун паслар эвазига ўйин ташкил этмоқда. Бунақа ҳолатда прессинг ташкиллаганни фойдаси йўқ. Биз вазиятларни кутдик ва тезкор қарши ҳужумга ўтдик. Иссиқ об-ҳавода кучни тўғри тақсимлашни ўрни муҳим.

- "Олимпик" биринчи бўлимда иккинчи рақамли бўлиб ўйнади. Тактик кўрсатма шундай эдими?


- Йўқ, айтиб ўтганимдек катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди. Биз вазиятни кутдик, рақибнинг ҳар бир узатмасига тайёр турдик.

- 9-рақамли футболчида узатма беришни ҳоҳламаётгандек кўринди. Баъзи вазиятларда у вазиятлардан фойдалана олмади...


- Темур Мамасидиқов ўйиндан-ўйинга ўсиб бормоқда. У бугун ҳам яхши ўйнади, керак вазиятда узатма ҳам берди. Бу ёш футболчиларда кузатиладиган холат. Рақиб посбони ҳам кўплаб вазиятларда зарбаларни қайтарди. Ўтган ўйинда гол урганди. Ишлашда давом этамиз, ёш футболчиларимиз бу каби ўйинларда тажриба тўплаб боришади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика