UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  1 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  15 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  27

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби бош мураббийи Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида меҳмон бўлди.

Мураббий эфир давомида ёшлар терма жамоасининг йиғинлари ҳақида фикр билдириш билан бирга Жасур Жалолиддинов мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"Албатта ҳозирда унинг ҳолатидан ҳавотирдаман. Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"да асосий таркибда ўйнаётган эди. Гаплашиб турибмиз. Миллий жамоага ҳам чақирилаётганди. "Локомотив" Москва жамоасига йўл олганидан бир томондан хурсанд ҳам бўлдик. Лекин қандай келишув бўлган, нима қилинган аниқ билмайман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу албатта ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор",- дейди Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика