UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  9 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди"

"Насаф" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (2:0) меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Қорли шароит иккала жамоага ҳам ўз ўйинини кўрсатишга ҳалал берди. Жамоамиз анчадан бери ўйин ўтказмагани билиниб қолди. "Насаф" ОЧЛда иккита ўйин ўтказди ва айни пайтда формага тушиб олганлиги кўриниб турибди.

Биз сўнгги ўйинни Туркиядаги йиғинда ўтказгандик. Деярли бир ой бўлди. Келганимиздан сўнг ҳам қорли шароит тўсқинлик қилди. Қор ёғгани сабабли "Машъал"га қарши ўйинимиз 50 дақиқа бўлганди. Шу сабабли тайёргарлик жараёнида озгина қийинчиликлар бўлди. 

Бугунги об-ҳаво ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Лекин умуман олганда, яхши учрашув бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Майдондаги йигитлар бугун ҳаракат қилишди", - деди Кападзе ўйин ҳақида. 

- Ҳисобдан қониқдингизми? 

- Албатта қониқмадим. Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди. Барча ғалаба учун майдонга тушади. Лекин вазиятга реал қарашимиз керак. Гол бўлган вазиятни яна қараб чиқамиз. Қандай хато қилганимизни кўриб, хулоса қиламиз. 

- Бугун "Олимпик"да жароҳат сабаб икки марказий ҳимоячи ўйнамади. Уларнинг йўқлиги бугунги мағлубиятга таъсир қилди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқотишлар... Нафақат икки ҳимоячи, балки ҳужумчимиз ҳам учрашувда иштирок этмади. Йўқотишлар бор, лекин уларнинг ўрнига майдонга тушган йигитлар ҳам яхши ўйин кўратишди, улар учун ҳам имконият бўлди. Улар бўлганида (марказий ҳимоячилар) албатта яхшироқ бўларди.

- Ўйин суръати юқори бўлмасада, Акбар Абдирасулов қизил карточка олди. Буни нима билан изоҳлаган бўлардингиз? Унда тартиб билан боғлиқ муаммо борми? 

- Бу бўлиб турадиган нарса. У позицияни тўғрироқ эгаллаганида бундай ҳолатгача олиб келмасди. Лекин, ҳар икки вазиятда ҳам - бирида қарши ҳужум, иккинчисида бирга-бир вазиятда сариқ карточка олди. Бундай ҳолатларни албатта кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика