Тимур Кападзе: "Динамо"га қарши учрашувда чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

17 ноя 2017, 18:39
Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳслари баҳслари якунланишига 2та тур қолди. Навбатдаги турда Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув олдидан "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Динамо"га қарши учрашувга яхши тайёргарлик кўряпмиз. "Динамо" бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида ўзини чиройли натижалари ва ўйинлари билан кўпчиликни хайрон қолдирганди. Мураббийлар штабидан тортиб футболчиларигача ўзларини яхши кўрсатишганди. Бунда мухлисларни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Улар "Динамо" жамоасига ҳақиқий 12-ўйинчи бўлишди. Иккинчи даврада самарқандликларнинг ишлари унча юришмади. Лекин "Динамо"га қарши учрашув биз учун осон бўлмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ушбу баҳсда олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажарамиз", дейди "Локомотив" клуби сардори Тимур Кападзе.

Ушбу баҳсда олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажарамиз



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›