

"Йўқ, биз ҳеч қандай реванш ҳақида ўйламаяпмиз. ПСЖ билан дастлабки учрашувда кўп нарсаларни ўргандик. Ўша куни суст ўйин намойиш қилгандик, аммо кейинчалик сезиларли даражада ўсишга эришдик. Эртага биз ЕЧЛни ютишни мақсад қилган кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Бизда яхши жамоа борлигини исботлашимиз керак.
Ишонаманки, мухлислар ўйиннинг илк секундларидан бошлаб 95-дақиқа якунига қадар юқори даражали шоу гувоҳига айланишади", - дейди бельгиялик дарвозабон.



