Тибо Куртуа "Челси"дан кеттиши мумкинлигини инкор қилгани йўқ
26 мар 2016 21:43
Янгиликлар
Тибо Куртуа "Челси"дан кеттиши мумкинлигини инкор қилгани йўқ
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа кейинги мавсумда ҳам лондонликлар сафида қолиш қолмаслигини билмайди.
"Челси"дан кетаманми? Буни билмайман. Жамоа билан уч йиллик шартномам бор. Мавсумни кўнгилдагидек якунлаб, Евро-2016 да муваффақиятли иштирок этмоқчиман. Кейин эса "Челси"да янги мураббий қўл остида янги мавсум бошланади", - дейди бельгиялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, Куртуага ПСЖ ва "Реал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Фикрлар