

«Менинг клуб билан шартномам яна 3 йил амалда бўлади, «Челси»да қолишимга 100 фоиз ишонаман. Ишлар ёмон кетаётганида доим миш-мишлар чиқади. Жамоа ЕЧЛга чиқа олмаса топ футболчилар бошқа клубга ўтишни истайди деб ўйлашади. Мен ПСЖ билан алоқага чиққаним йўқ.
Англия менга ёқади. ПСЖ жуда катта клуб, аммо «Челси»да барчаси қониқтирмоқда», — дейди Куртуа.



