The Independent: ван Гал келаси ҳафта «МЮ» бош мураббийи этиб таништирилади, Гиггз эса унга ёрдамчи бўлади

Aziz Tukhtamuradov
2 май 2014, 09:21
Голландиялик Луи ван Гал яқин орада "МЮ" бош мураббийи этиб тайинланади.

Келаси ҳафта унинг янги бош мураббий сифатида эълон қилиниши кутилмоқда. Раҳбарият мураббий билан келаси мавсум учун режаларни тузиб чиқиши ҳам кўзда тутилган.

Айни пайтда бош мураббий вазифасини бажараётган Райан Гиггз ҳам ван Галнинг мураббийлар штабига киритилади.

Маълумотларга қараганда, ван Гал клубга Кроос, Хуммельс ва Ройсни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ван Галнинг ёрдамчилари қаторига голландиялик собиқ футболчи Патрик Клюверт ҳам киритилиши кўзда тутилган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru