Тевес Роналду ва Мессини ўзга сайёраликка қиёслади
30 янв 2022 13:56
Янгиликлар
Тевес Роналду ва Мессини ўзга сайёраликка қиёслади
Аргентина термасининг собиқ форварди Карлос Тевес Криштиану Роналду ҳамда Лео Месси ҳақида гапирди.
"Роналду ва Месси - икки буюк футболчи. Менга уларнинг иккисидан ҳам ўрганишни истайдиганлар ёқади. Улар ўзга сайёралик. Роналду билан куним ўтган, Месси билан термада ўйнаганман. Улар ҳали ҳам топ-даражада, ҳалигача юқори жисмоний ҳолатини ушлаб туришибди. Буни мақтаса арзийди. Уларнинг олдида бош кийимни ечиш керак", - деди Тевес.
Эслатиб ўтамиз, Тевес "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналду билан, термада эса Лео Месси билан ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар