Терри: "Ҳар ўйинда 3 жуфтдан бутса алмаштираман ва уларни қайтиб киймайман"

Aslanov Jasurbek
30 апр 2016, 18:45
"Челси" ҳимоячиси Жон Терри тўпни яхшироқ ҳис қилиш учун ҳар ўйинда 3 жуфтдан бутса кийиши мумкинлигини айтди.

"Бир жуфтни машғулот учун, иккинчисини илк бўлим ва учинчисини - навбатдаги тайм учун ишлатаман. Бундан сўнг уларни бошқа киймайман. Бутсалар хаддан ташқари эластик ва оёққа мос келмаса тўпни бошқара олмайман. Кейин янги оёқ кийим кияман. Буни уч йилдан бери такрорлайман - бечора Nike!

Аслида ишлатилган бутсаларимни компания фондига тақдим этаман. Мавсум давомида оёқ кийимларимни мухлисларга ҳам улашаман" - дейди Терри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports