Терма жамоамиз кеча йиғинни бошлади

Narzulla Saydullayev
31 авг 2014, 12:25
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинни бошлади.
Терма жамоага чақирув олган футболчилар кечки пайт "Жар" стадионида машғулот ўтказишди. Йиғинда 23 ёшгача бўлган футболчилар билан бирга Фарҳод Тожиев, Фозил Мусаев ва Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишди. Тўлиқ таркиб ҳали тақдим этилмади.

Бугун футболчилар назарий машғулотда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 4 сентябрь куни Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

8 сентябрда эса Янги Зеландия Тошкентда меҳмон бўлади.

Иккала баҳс ҳам "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Иорданияга қарши учрашув учун чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia