UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  3 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди Янгиликлар

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун ҳам "Жар" стадионида машғулот ўтказди.
Машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва уни Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди. Чигалёзди машқларни Александр Волков ўтказган бўлса, тўп билан машқларни Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук шуғулланди.

Машғулотда йиғинга чақирилган 23 нафар футболчидан 22 нафари иштирок этмоқда. Биргина Владимир Козак бетоб бўлиб қолгани учун машғулотда қатнаша олмаяпти. Шунингдек, бугунги машғулотда дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам қатнашди. Егор Кримецнинг оёғида бироз оғриқ борлиги учун охиригача ишлай олмади. Қолганлар соппа-соғ ва футболчилар қитъа биринчилигига жиддий тайёрланишяпти. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 29 ноябргача давом этади. 1 декабрь куни терма жамоа аъзолари икки ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида БААга йўл олишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика