Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи
28 июн 2025 20:16
Янгиликлар
Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи
"Барселона" посбони Марк Андре тер-Штеген "Монако"га рад жавобини берди.
"Marca" маълумотига кўра, монегасклар "Барселона" посбонига мурожаат билан чиққан, бироқ германиялик кипер жамоада қолмоқчилигини маълум қилган.
Каталония клуби футболчининг истаклари қандай эканлигини яхши билади. Лекин барибир уни сотиб юбориш асосий мақсадга айланган. Шу орқали клуб маош варақасидаги суммани камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" "Эспаньол"дан 25 млн евро эвазига Жоан Гарсияни сотиб олди ва у келаси мавсумда жамоанинг асосий кипери бўлиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар