

"Мен учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш катта ғурур. Сабрсизлик билан янги жойдаги янги синовларни кутяпман. Ушбу буюк клубнинг тарихини ва мухлислари қандай эҳтирослар билан уни қўллаб-қувватлашини биламан. Мен жамоани ривожлантиришга ва у лойиқ бўлган муваффақиятга эриштиришга шайман.
Шунча ажойиб йиллардан сўнг "Аякс"дан кетиш қийин бўлади. Мухлисларни "Манчестер Юнайтед"га йўл олишдан олдин тўлиқ Нидерландияда мавсумни муваффақиятли якунлашга эътиборимни қаратишимга ишонтирмоқчиман", - дейди тен Хаг.
52 ёшли тен Хаг 2021/22 йилги мавсум сўнггида "Манчестер Юнайтед"да иш бошлайди. У ишчи визаси олганидан сўнг жамоага қўшилади. Мутахассис билан шартнома бир йилга узайтириш имконияти билан 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Тен Хаг жорий мавсум сўнггига қадар "Аякс"ни бошқаради, у жамоада 2017 йилда иш бошлаганди.
→ Расман: МЮ келаси мавсумдан жамоани тен Хаг бошқаришини эълон қилди



