UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  56 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  124 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Темурхўжа Абдухолиқов: "Хорватия ва Чилига мухлислик қиляпман" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Хорватия ва Чилига мухлислик қиляпман"

Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014да бугун яна 3 та учрашув ўтказилади.
Марказий ўйинлардан бири Нигерия ҳамда Босния ва Герцеговиния терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, Германия  Гана ўйини ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмайди. Аргентина ва Эрон терма жамоалари ўйинида фаворит аниқ. Лекин кечаги Италия  Коста-Рика ўйинидан сўнг тахмин қилишга ҳам қўрқиб қолдик. Аммо Месси жамоадошларининг бу учрашувда ғалаба қозонишларига форслар тўсқинлик қила олмасалар керак.

Биз бугунги ўйинлар олдидан Хорватиянинг Хайдук клубида тўп тепаётган футболчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Темурхўжа, ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?

- Албатта, сюрпризларга бой ўтаётган мундиалнинг ҳар бир ўйинини кўриб боряпман. Олдиндан тахмин ёки башорат қилишнинг имкони бўлмаяпти.

- Испания ва Англия терма жамоаларининг гуруҳдан ҳам чиқа олмагани ҳақида қандай фикрдасиз?
- Испания ўйинида пасайиш бор. Бразилиядаги Испания бундан 4 йил аввал ЖАРдаги жамоадан кескин фарқ қилади. Ҳозирги Испанияда ғалабага бўлган иштиёқ камроқ. Мени Голландия ва Чили терма жамоаларининг ғалабага чанқоқлиги ҳайрон қолдирмоқда. Англияга келсак, бу терма жамоанинг ўйинида нисбатан ўсиш бор. Шахсан менга инглизларнинг ўйини маъқул келди. Фақат уларга омад етишмади, деб ўйлайман. Шахсий фикрим, Англия Италия ва Уругвайга қараганда ҳужумкор ўйин намойиш этди. Озгина омад бўлганида, Англия терма жамоаси ҳозир бундай аҳволга тушиб қолмасди.

- Шахсан ўзиз қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?
- Чили ва Хорватияга. Нико Ковач шогирдларига мухлислик қилишимни изоҳлашим шарт бўлмаса керак (кулади). Чили эса жуда чиройли ўйин кўрсатмоқда. Бу терма жамоанинг мундиалдан аввалги ўртоқлик ўйинларини ҳам кўргандим. Ўша пайтдаёқ Алексис Санчес шогирдларининг ўйинига қизиқиб қолгандим.

- Бугун Аргентина  Эрон, Германия  Гана ҳамда Нигерия  Босния ва Герцеговина ўйинлари бўлиб ўтади. Шунчаки, ҳисобни тахмин қилиб кўринг.

- Тахмин қила олмайман. Чунки, башорат вап тахминлар деярли ўзини оқламаяпти. Нигерия  Босния ўйинида европаликларга мухлислик қиламан. Аргентина  Эрон баҳсида осиёликларнинг очко олишини истардим. Шундай бўлган тақдирда, кейинги ЖЧларда Осиёга кўпроқ ўрин ажратилиши мумкин. Германия  Гана учрашувида эса Йоахим Лев шогирдларига ишқибозлик қиламан.

- Сизнингча, чемпионлик учун энг асосий икки даъвогар жамоа қайси?

- Гуруҳ босқичи якунланмасдан бу саволга жавоб бериш мушкул. Менимча, ҳали сенсациялар тугагани йўқ.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика