UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  4 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Бекободдаги дурангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, бугунги туғилган кунингиз билан табриклаймиз, "Локомотив" таркибида янада кўплаб голлар уришингизни тилаб қоламиз. "Металлург" кучли жамоа, бугун рақибларнинг ҳимоясига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Табрик учун раҳмат. "Металлург" кучли жамоа бўлса ҳам уларга қарши ўйнаш оғир демаган бўлардим. Бу ерда ўзига ишонч фактори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, вазиятлардан доимо унумли фойдаланмоқ даркор. Биз эса кучга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса уларга ташаббусни топшириб қўйдик. "Металлург" биз билан ҳужумкор ўйнай олишини тушунди ва шу сабабли мен ҳам кўпроқ ҳимоячиларга ёрдам бериб турдим.

- Келинг, урилган биринчи гол ҳақида гапирсангиз. Ўша паллада сиз тўпни Кахи Махарадзега оширгандингиз. Ўшанда ўзингизда ҳам зарба беришга иштиёқ бормиди?

- Йўқ, у ерда ҳимоячилар менинг олдимга етиб келишганди. Агарда тўпни Кахига тезроқ оширмасам, вазият қийинлашиб кетарди.  Ўз навбатида Махарадзе ҳам жуда қулай нуқтага очилиб келаётганди. Қувонарлиси, барчаси ўйлаганимдек бўлиб чиқди.

- Футболда футболчилар туғилган кунида гол уриши керак деган кичик қоида бор. Ўйиндан олдин сиз ҳам шу ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғрисини айтганда, ғалаба ҳақида ўйладим, туғилган куним эса иккинчи масала эди. Биз ёмон бўлмаган темп намойиш қилдик. Очколар қўлга киритяпмиз. Бу мен учун асосийси. Ҳали ушбу эгаллаб турган ўрнимиздан юқорироқ бўламиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатиб, максимал очколар орқали юқорироққа кўтарилишимиз керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика