UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  3 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  9 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  4 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  392 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  33 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов учун анча сермаҳсул тарзда ўтмоқда.

Зеро маҳоратли ўйинчи тез-тез рақиблари дарвозасини ишғол этиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Абдухолиқов ўтган сафар “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганди. Бугун бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Натижада ушбу футболчининг жорий мавсумда олий лига доирасида киритган голлари сони 20тага етди. Умумий жиҳатдан олиб қараганда эса у Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей – 50-голини урди. Ҳали олдинда яна бир нечта учрашув бор эканини инобатга оладиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳали ўз голлари сонини янада орттириб олишига ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар “Локомотив”нинг ҳеч бир футболчиси олий лигада бир мавсум давомида 20та гол киритмаган эди. Фақатгина Фарҳод Тожиев 2013 йилги мавсумда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бу эса Темурхўжанинг бир мавсумда олий лига доирасида урилган голлар сони бўйича “Локомотив”нинг рекордчисига айланиб олганини англатади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика