UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  6 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  29 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Насаф"га қарши баҳс ҳақида

- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм ортда бораётиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қаршига келиб ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки мавсумни чиройли якунлаб қўйишни мақсад қилгандик. Ўйлайманки, Азиз Амоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи ўйинда туб бурилиш ясади. 

Тўпурарлик учун кечган кураш ҳақида

- Драган Черан охирги турда майдонга тушмаслигини билардик. У аллақачон 16та гол уриб қўйганди. Мен билан Ҳусайн Норчаев ҳисобида эса 12тадан гол бор эди. Албатта, мен ҳам тўпурар бўлиш учун охиригача курашдим. Якунда эса 14та гол билан иккинчи бўлдим. Лекин "Насаф"га қарши баҳс олдидан Норчаев билан рақобат ҳақида ўйлаганим йўқ. Мени кўпроқ Чераннинг 4та голга ўзиб кетган ўйлантирганди. 

Драган Черан ҳақида

- Жуда кучли ва маҳоратли футболчи. Футболни ақл билан ўйнайди. Черандек футболчини менимча ҳар бир клуб ўз сафида кўришни хоҳлайди. У кўп гол уради, ўйинни ҳам яхши бошқаради. У бежизга кетма-кет уч йилдан бери тўпурар бўлаётгани йўқ. 

"Локомотив"даги энг яхшилар ҳақида

- Бу йил бор кучимизни намойиш эта олмадик. Шунга қарамай, энг кучли уч нафар футболчини айтадиган бўлсам, бу - Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Амонов ва Кахи Махарадзе.

"Сўғдиёна" иккинчи ўринни олгани ҳақида

- Адашмасам, Жиззахда уч йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаяпти. Бу эса ўз мевасини берди. Қолаверса, Улуғбек Бақоев ҳам кучли мутахассис. Бу мавсум Бақоев катта ишни амалга оширди. 

Келгуси режалар ҳақида

- Аввало яхши ҳордиқ чиқариш. Кейин эса янги мавсум ҳақида ўйлай бошлайман. Бундан ташқари эскидан қолган кичик жароҳатлар бор, шуларни даволашим керак.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика