Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев
27 дек 2021 15:56
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев
"Биласизлар кубок мусобақасида ғолиб чиқмаганимизга анча бўлганди. Асосий мақсадимиз мухлисларга қандай бўлса ҳам соврин ютиб бериш эди. Буни амалга оширганимиздан хурсандман",- дейди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф"нинг кейинги йилги режалари...
- Бош режамиз ёшларга эътибор қаратиш. Бу йўлдан қайтмаймиз. Бундан ташқари мавсумни яхши якунлаш ва ўринлар учун курашиш.
- Клуб Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқаётгани ростми?
- Албатта. Бизга тажрибали хужумчилар керак. Чунки олдимизда халқаро мусобақалар бор. Ҳозирда бор эътиборимиз кучли футболчиларни таклиф қилишга қаратилган.

- Жамоанинг мухлислари бу йилдан кейин янада кўп совринлар кутишади. Балки кутилмаган совғалар бордир?
- Ҳар доим ўйинимизни шакллантиришимиз керак. ОЧЛда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Янгиликлар эса албатта бўлади.
- Ўзбекистоннинг "энг яхши мураббийи" бўлиш учун яна кимни муносиб, дея оласиз?
- Масалан "Сўғдиёна" бу йил яхши натижалар қайд этди. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек Питер Хюистра "Пахтакор"ни чемпион қилишдан ташқари ёшларга эътибор қаратгани тахсинга лойиқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар