UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  98 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Темурхўжа Абдухолиқов "чақалоқ" ким эканлигини айтди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов "чақалоқ" ким эканлигини айтди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейинги ғалаба ҳақида гапирди.

- Аввало ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирсангиз.
- Табриклар учун раҳмат. Ўз навбатида клуб мухлислари, шу ерда ишлаётган барчани, шунингдек, шу клуб учун қайғурадиганларни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан. Икки жамоа ҳам ўйинни эхтиёткорлик билан бошлади. Дастлабки бўлимда ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Аммо иккинчи бўлимда тезкор гол уриб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юбордик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда бироз саросима бўлди. Лекин ҳимояда яхши ўйин намойиш қилдик. "Бунёдкор"ни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Асосийси - уч очко қўлга киритилди.

- Жамоа ғалабалар йўлига қайтаётганидан футболчилар Микаэль Секейранинг услубига мос тушмоқда, десак бўладими?
- Албатта. Клопп "Ливерпуль"да совринлар қўлга киритиши учун бир неча йиллар керак бўлди. Сульшер ҳам бир неча йиллар ўтиб, "Юнайтед"да яхши жамоа шакллантирди. Ҳар сабр қилиш, мослашув учун вақт бериш керак. Биз жамоа сифатида, Микаэль Секейра эса мураббий сифатида ўсишга эришяпмиз.

- Голингизни чақалоққа бағишладингиз. Бу кимга аталганди?
- Бу Улуғбек ака эдилар. Шу орқали уни туғилган куни билан табрикладик. Ўйин пайтида бу эсдан чиққан экан. Жамоадошларимиз билан голни шу тариқа нишонлашга қарор қилдик.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика