UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Темур Кападзе: “Юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб ишқибозларга қувонч улашмоқчимиз” Янгиликлар

Темур Кападзе: “Юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб ишқибозларга қувонч улашмоқчимиз”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жорий йил куз ойида юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига қизғин равишда ҳозирлик олиб бормоқда.

Терма жамоа бош мураббийи Темур Кападзе пойтахтда ўтказилаётган йиғин ҳусусида ЎФА расмий сайтига интервью берди.

“Карантин туфайли нафақат биз, балки, бошқа ёшдаги терма жамоалар ҳам режаларига ўзгартириш киритди. Коронавирус хориждаги йиғинларимизга, халқаро ўртоқлик учрашувларимизга тўсқинлик қилди. Янгидан режа тузиб чиқдик. Биласиз, Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Турниргача вақт кам қолган. Футболчилар деярли уч ой машғулотлар ва йиғинларда қатнашмади. Шунга қарамасдан бир ҳафта олдин пойтахтда йиғинни бошладик. Ўзимизда бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасига қадар яхши тайёргарлик олиб бориб, муносиб ҳаракат қилган ҳолда чемпионликни қўлга киритиб ишқибозларга қувонч улашмоқчимиз. Йил бошида тузган режаларимиз ўзгарди. Чунки, кўп ўртоқлик учрашувлари бекор қилинди. Ҳозирги шароитда четга чиқишни иложи йўқ, хориж жамоаларида ҳам бу ерга кела олмайди. Шунинг учун ўзимизни маҳаллий клубларимизга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Август ва сентябр ойларида халқаро турнирларга таклиф қилишган. Бироқ, у ҳам аниқ эмас. Мақул келса буни амалга оширишимиз мумкин. Биз учун ҳар бир мусобақанинг аҳамияти юқори. Осиё чемпионати уйда бўлади. Шу боис фақат чемпионлик ва совринли ўринлар учун ҳаракат қиламиз.

Фаолиятим давомида орттирган тажрибам менга катта ёрдам бермоқда. Миллий терма жамоада кўп ўйинлар ўтказганман. Ушбу тажрибамдан келиб чиқиб кўрсатмалар бермоқдаман. Болларимиз кўз тегмасин яхши. Уларни ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Бизда техник томондан кучли футболчилар бор. Айта оламанки, ҳужумкор ўйин кўрсата оламиз. Албатта, биринчи галда барча чизиқларда баланс бўлиши лозим. Қаерда ҳимояланиш керак, қаерда ҳужум қилишимиз керак, буларнинг барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. 

Жасур Жалолиддиновнинг ҳозирги ҳолати қувонтирмоқда. Уни “Бунёдкор”даги ўйинларини кузатиб боряпмиз. Шунингдек, Ҳожимат Эркиновни ҳам ҳолати яхши. Бундай футболчилар қанча кўп бўлса терма жамоамиз учун шунча фойдали бўлади”,- дейди Темур Кападзе.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика