UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Тимур Кападзе Жасур Жалолиддинов ҳақида: "У ҳали терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтиради" Янгиликлар

Тимур Кападзе Жасур Жалолиддинов ҳақида: "У ҳали терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтиради"

Кеча Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Украиналик тенгдошларини мағлуб этиб, Валерий Лобановский халқаро хотира турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Иккита ўйинда иккита гол урган Жасур Жалолиддинов мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчи Озарбайжон ва Украина жамоалари дарвозасини ишғол қилди. Сўнгги пайтларда қийин кунларни бошидан кечираётган иқтидорли ярим ҳимоячининг секин-аста спорт формасига қайтаётгани қувонарли ҳолат албатта. Биз Жалолиддиновнинг ҳолати бўйича Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди. 

"Жасурни салоҳияти юқори. Иқтидори бор. Спорт формаси ҳам анча яхши ҳолатга келмоқда. Муҳими ўзига бўлган ишончи қайтаётгани. Бу албатта яхши. Ўйлайманки, ҳамма нарса ўзининг қўлида. Тўхтаб қолмасдан ишлашда давом этиши керак. Қанчалик иқтидорли бўлмасин, ўз устида профессионал тарзда ишламаса ортда қолиб кетади. Жасур буни яхши тушуниб турибди. Тўғри қийинчиликларга дуч келди. "Локомотив"да ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ҳозирда "Андижон"да тўп тепиб ҳолатини яхшиламоқда. У ҳали келажакда терма жамоамизга ва футболимизга кўп фойда келтира олади",- дейди Тимур Кападзе.

 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика