Тельо "Барселона"га қайтиш ҳақида ўйламаяпти

Aslanov Jasurbek
30 янв 2015, 16:49
"Порту" ҳужумчиси Кристиан Тельо "Барселона" уни ижарадан қайтариб олиши ҳақида ўйлаётгани борасидаги миш-мишларга изоҳ беришни истамади.

Эслатиб ўтамиз, "Порту" ўтган ёзда Тельо билан  2 йилга ижара шартномасини тузган.

"Ҳозир мен "Порту"да мавсумни яхши ўтказиш ҳақида ўйлаяпман. Менга ишонч билдиришаётганидан мамнунман. Жамоага кўникиш осон бўлди" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru