UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  2 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  5 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  2 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  7 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   2 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  20 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  7 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  11 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  19

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Лига
 "Олмалиқ" клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев "Нефтчи"га қарши учрашувдаги қўпол ҳатти-ҳаракатлари учун бир ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
 "Бухоро" ҳимоячиси Нодиржон Жўраев "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

Кубок
 "Сўғдиёна"га қарши учрашувда ўта агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Сардор Эминов 2та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига
 "Оқтепа" ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев "Чуст-Пахтакор" клубига қарши учрашувда рақибига нисбатан қўпол муносабатда ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

"Пахтакор-2"га қарши 12-тур учрашувида рақибига қарши агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Нбу-Осиё" ярим ҳимоячиси Даврон Валижонов 3та ўйинга четлатилди.

"Машъал-2" мураббийи Дилшод Андаев "Насаф-2" клубига қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Хотира-79" клуби бошлиғи Илҳом Отавалиев 12-турда Цементчига қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Хотира-79" клуби маъмури А. Отавалиев 12-турда "Цементчи"га қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Косонсой" ярим ҳимоячиси Бобур Каримов "Нбу-Осиё"га қарши 13-тур учрашувида рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

"Нбу-Осиё" ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров 13-турда "Косонсой"га қарши ўйинда рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга четлатилди.

"Обод" клубига қарши 13-тур ўйинида ҳакамни ҳақоратлагани учун майдондан четлатилган "Ғиждувон" ҳимоячиси Шавкат Рахматов 3та ўйинга четлатилди.

"Ғиждувон"га қарши учрашувда рақибига нисбатан агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Обод" ҳужумчиси Алишер Азизов 2та ўйинга четлатилди.

"Ғиждувон" мураббийи Шерзод Сатторов "Обод"га қарши учрашувда учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Машъал-2" клубига қарши учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Орол" ҳужумчиси Ойбек Рўзимов икки учрашувга четлатилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика