UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Тарихдаги энг кўп ҳақ тўланган спортчилар рейтинги эълон қилинди. Роналду бешинчи ўринда, Месси эса бироз пастроқда Янгиликлар

Тарихдаги энг кўп ҳақ тўланган спортчилар рейтинги эълон қилинди. Роналду бешинчи ўринда, Месси эса бироз пастроқда

Ушбу рўйхатдан тўрт нафар футболчи ўрин олган.

Спорт бизнеси билан шуғулланувчи Sportico ташкилоти тарихда энг кўп ҳақ тўланган спортчиларнинг 25 талик рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат узоқ изланишлар, инсайдлар, матбуотдаги маълумотлар асосида тузиб чиқилган. Рейтингда спортчиларнинг шу пайтгача ишлаб топган маоши, реклама шартномалари ва бошқа даромадлари умумий қилиб ҳисобланган. 25 та спортчининг умумий даромади 25.5 млрд долларни ташкил қилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Футболчилардан эса, ушбу рейтингда Криштиану Роналду (5-ўрин), Лионель Месси (8-ўрин), Дэвид Бекхэмлар (12-ўрин) ва Неймар (21-ўрин) жой олишган.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг:

1. Майкл Жордан (баскетбол) – 2,62 млрд доллар

2. Тайгер Вудс (гольф) – 2,1 млрд

3. Арнольд Палмер (гольф) – 1,5 млрд

4. Джек Никлаус (гольф) – 1,38 млрд

5. Криштиану Роналду (футбол) – 1,24 млрд

6. Флойд Мейвезер (бокс) – 1,2 млрд

7. Леброн Жеймс (баскетбол) – 1,17 млрд

8. Лионель Месси (футбол) – 1,14 млрд

9. Михаэль Шумахер (автопойга) – 1,13 млрд

10. Рожер Федерер (теннис) – 1,12 млрд

11. Фил Микельсон (гольф) – 1,08 млрд

12. Дэвид Бекхэм (футбол) – 1,05 млрд

13. Кобе Брайант (баскетбол) – 930 млн

14. Шакил О′Нил (баскетбол) – 870 млн

15. Грег Норман (гольф) – 815 млн

16. Майк Тайсон (бокс) – 775 млн

17. Алекс Родригес (бейсбол) – 650 млн

18. Мэнни Пакьяо (бокс) – 630 млн

19. Кевин Дюрэнт (баскетбол) – 625 млн

20. Льюис Хэмилтон (автопойга) – 620 млн

21. Неймар (футбол) – 615 млн

22. Жефф Гордон (автопойга) – 595 млн

23. Оскар Де Ла Хойя (бокс) – 580 млн

24. Пейтон Мэннинг (америка футболи) – 570 млн

25. Дерек Житер (бейсбол) – 555 млн

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика