UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Машъал" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  1 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24

Тарихда бугун: "Бейжинг" билан Тошкентда меҳмон бўлган Кримец, ёш Қосимов ҳамда Эрон гранди билан тенгма-тенг ўйнаган "Насаф" Янгиликлар

Тарихда бугун: "Бейжинг" билан Тошкентда меҳмон бўлган Кримец, ёш Қосимов ҳамда Эрон гранди билан тенгма-тенг ўйнаган "Насаф"

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Жепаров ва Кападзеси бор "Локо" пастга шўнғий бошлаган "Нефтчи"га қарши. ФОТОМАҚОЛА

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 7 ва 2 йил олдинги ўйинларига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛнинг 2013 йилги мавсумида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси гуруҳ босқичида шарқ зонасига тушган ва "Бейжинг Гоан" (Хитой), "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея) ва "Санфречче Хиросима" (Япония) жамоалари билан бирга "G" квартетида кураш олиб борган. Миржалол Қосимов бошқилигидаги "қалдирғочлар" ўшанда 10 очко билан гуруҳни пешқадам сифатида якунлашган. "Бунёдкор" Чемпионлар лигасининг 3-турида "Бейжинг"ни қабул қилган. У пайтлар хитойликлар сафида ўзбекистонлик марказий ҳимоячи, бугунги кунда "Пахтакор" сардори ҳисобланган Егор Кримец тўп тепарди.


ОЧЛ, "G" гуруҳи
3-тур, 02.04.2013
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 7520 томошабин
"Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" 0:0
Бош ҳакам:
Али Абдулнаби (Баҳрайн)

"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов, 16.Артём Филипосян, 23.Саҳоб Жўраев (6.Анвар Ғофуров, 66), 2.Акмал Шораҳмедов, 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Лутфулла Тўраев, 7.Марко Блашич (14.Алибобо Раҳматуллаев, 68), 19.Жасур Ҳасанов (21.Сардор Рашидов, 75), 17.Камолиддин Мурзоев, 11.Олександр Пишур.

"Бейжинг": 22.Янг Зи, 4.Зоу Тинг, 18.Ланг Зенг, 20.Занг Хинхин, 2.Егор Кримец, 29.Шао Жиайи (7.Янг Юн, 71), 5.Дарко Матич, 10.Занг Хиже, 39.Пиао Ченг (35.Ли Тихианг, 88), 33.Мао Жианқинг (19.Ванг Хиаолонг), 8.Жоффре Геррон.

Огоҳлантиришлар: А.Шораҳмедов 36 - Ж.Геррон 23, Я.Юн 82

Учрашувни Али Абдулнаби бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бошқариб боришган.


21 ёшли Кримец ўша мавсумни "Бейжинг Гоан" сафида ўтказган.


Ҳозир бу таркибдагилардан фақат Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"да. Тўғри, орада у "Локомотив", "Фелда Юнайтед" (Малайзия) ва АГМК клубларида ўйнади.


Жаноб Шох (Mohamed Shahrum Jappar) ва Санжар Ризаев.


Чап қанотда жавлон урган Жасур Ҳасанов.


Ёш Миржалол Қосимов.


Ўша мавсум "қалдирғочлар" тўурари бўлган ҳужумчи Олександр Пишур.


Устоз фотограф Анвар ака Илясов.


Стандарт пайтида Кримец Мурзоевни қўриқламоқда.


Бу ўша Алибобо Раҳматуллаев.


Афсуски, "Бунёдкор" нимчорак финалда Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоасига икки ўйин натижасига кўра 2:1 (2:1, 0:0) ҳисобида имкониятни бой бериб ОЧЛ билан хайрлашган.


ОЧЛ, "C" гуруҳи
5-тур, 02.04.2018
Қарши, "Марказий" стадиони, 18349 томошабин
"Насаф" - "Персеполис" 0:0
Бош ҳакам:
Али Абдулнаби (Баҳрайн)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов, 7.Одил Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 78), 27.Ислом Рашидхонов, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 62), 10.Бобир Абдихолиқов.

"Персеполис": 1.АлиризоБейранванд, 4.Жалол Ҳуссайни, 13.Ҳ.Маҳини, 18.М.Рабиҳаҳ, 15.М.Ансари, 2.С.Моҳаррами, 11.К.Камябиниа, 19.В.Амири (69.А.Мослеҳ, 86), 88.С.Немати (8.А.Нуруллоҳи, 69), 10.Ф.Аҳмадзода, 70.Али Алипур (5.Башар Расан, 90+2).

Огоҳлантиришлар: А.Ғаниев 76 - М.Рабиҳаҳ 83, А.нуруллоҳи 90+4.

Мана шу "Персеполис" ўша мавсум ОЧЛ финалигача етиб борганди.



"Насаф" эса гуруҳ босқичини мардонавор ўтказиб 10 очко тўплаган, аммо "Персеполис" ва "Ал Садд" бор гуруҳда бу ҳам плей-оффга чиқиш учун камлик қилган.


Бранко Иванкович.


Рўзиқул Бердиев.


Рашидхонов ва Алипур тўп учун курашда.


Мухлислар.


Тўп учун курашда Славко Лукич ва Воҳид Амири.


Ўзбегим)


Ислом Кенжабоев тўп билан.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика