UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  26 20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  240 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  18 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4

Танишинг, "Пахтакор" рақиби - "Шаҳр Ходро" Янгиликлар

Танишинг, "Пахтакор" рақиби - "Шаҳр Ходро"

Жамоамизнинг Чемпионлар лигаси 2-туридаги рақиби билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Тўлиқ номи: "Шаҳр Ходро" футбол клуби
Лақаби: "Хуросон султонлари"
Ташкил этилган йили: 2013
Стадиони: "Имом Ризо", 27700 ўриндиқли
Бош мураббийи: Стефане Энри (Италия)

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Аввалги мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Шаҳр Ходро" Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ғалабалар ёрдамида нуфузли мусобақада Эрон номидан қатнашадиган 13-клубга айланди. Жамоа ҳозиргача юқори даражадаги совринларни қўлга киритмаган. Жорий мавсум Эрон чемпионатида машҳадликлар 19 ўйинда 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада боришмоқда.



Жамоа бош мураббийи италиялик Стефане Энри футболчилик фаолиятида Франция, Швеция ва Швейцария клублари сафида ўйнаган. Мураббийлик ишини Италия клубларида бошлаган Энри кейинчалик Конго терма жамоасини бошқарган. Кейинчалик Болгария, Ливия, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин, ЖАР, Кипр ва Англия клубларида фаолият юритган. "Вулверхэмптон"да бир мавсум ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шу йилнинг январь ойидан бошлаб "Шаҳр Ҳодро"ни маҳаллий мутахассис Можтаба Саросиёий билан бошқариб келмоқда.

Жамоа таркиби асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Биргина легионер украиналик Мирослав Славов Чемпионлар лигаси ўйинлари учун рўйхатдан ўтказилган.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
15. Милад Сарлак
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабади
10. Мирослав Славов (Украина)
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика