UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

ТАНИШИНГ: FIFA.uz ғолиби - Илҳом Якуббеков! Янгиликлар

ТАНИШИНГ: FIFA.uz ғолиби - Илҳом Якуббеков!

FIFA.UZда 2014 йилги олий лигада энг кўп очко тўплаб чемпион бўлган "ilhom 82" жамоасини тузган иштирокчи сайтимиз меҳмони бўлди.
"Ғолиб бўлишимга ишонгандим, аслида ўтган йил ҳам ғалаба қозонишим мумкин эди, аммо унда у қадар яхши тушунмаcдим. Қолаверса кеч қўшилгандим. Бу йил эса жиддий киришдим. Лекин дастлабки учта турда бирорта хизмат турини ёқтирмасдан ўйнадим. Кейин қарасам, ишим чакки эмас. 3та тур якунига кўра 20-ўринда турганлигим боис қизиқиб кетдим. Яна аввалги ғолиб, Азиз Мирзанинг натижасини яхшиладим. Сўнгги турда Жомани эмас, рекордни янгилаш ҳақида бош қотираётгандим", -дейди FIFA.uz ғолиби.

- Ғолиб бўлишингизга сабаб бўлган асосий омилларни айта оласизми?
- Аввало "Пахтакор" мухлиси бўлганим. Кўпчилик "Локомотив"га ишонди ва жамоа кўп ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш билан бирга, баъзи ўйинларда ҳужумчилари гол ура олмади. Менда эса мавсум давомида "Пахтакор"дан 4 нафар футболчи бўлди. Жиддий ўйин бўлса ҳимоячиларни олд чизиқ вакилларига, ўртамиёналарга қарши эса ҳимоячиларнинг хизматидан фойдаландим. Сергеев билан ютиб кетдим деб ўйлайман. Дастлаб Игорь деярли гол урмади, бирон-бир жамоа унинг хизматидан фойдаланмади. Менда эса у доимий турди ва якунда унинг голлари менга асқотди. 23-тур мен учун жуда омадли келди. Сардор Рашидов сардор, ҳимояда Милошевич гол урди. Сергеев ва Шоаҳмедов, Искандеровдан пас, Геворкяндан гол, жами 82 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олдим.

- Жома ғолиби бўлишга ишонганмидингиз?
- Бошида йўқ, кейин ишона бошладим. ФИФА.уз, Нурафшон ва Дипломат жамоаларидан орқада қолаётгандим, 23-турда улардан ўтиб кетдим. Шунда ишониб бўлган эдим. Жома йўлида иккинчи ўринни олган "Арсенал+ливерпуль"дан (Жаҳонгир Усмонов) бор йўғи 12 очко кўп ишладим. Жаҳонгир билан ёшликдан дўстман. Европага саёҳатни ютиб олганида хурсанд бўлгандим. Ўзиям 8та жамоаси билан ўйнаганидан кейин ютади-да. У билан Темур Олимхўжаев қўл остида "Пахтакор" мактабида машғулот олиб борганмиз.



- Умуман FIFA.uz лойиҳаси ҳақида нима дея оласиз?
- Барака топинглар, шу лойиҳани амалга ошириб жуда яхши иш қилдинглар. Тўғриси, сўниб бораётган олий лигага қизиқишни жуда тор доирада бўлса-да оширдингизлар. Бир нарсани тан оламан, кўплаб жамоалар иштирокидаги натижаларга аввалдан шубҳа қилишим ҳам қўл келди. Фақат ким гол уришини топсам бўлгани эди. Авваллари бошқа жамоа натижаларини шунчаки ўйинлардан кейин билар эдик, ҳозир эса матнли трансляцияни бошидан охиригача кузатиб борамиз, боиси қолган ўйинларни ҳам кузатиб бордик.

- Бугунги ўзбек футболидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Кечаги кубок финалидаги ташкилотчилик бизнинг юзимизни кўрсатиб берди, келинг, ўзи зўрға олий лигага бизни қизиқтириб олганингиздан кейин яна кўнглимни совутманг...

- Агар биринчи лигада ҳам ФИФА.уз лойиҳасини йўлга қўйсак, қатнашармидингиз?
- Албатта. Аммо таркиб йиғиш борасида сизларда муаммо бўлади. Баъзи ўйинларнинг натижаси шунчаки юзаки. Кўп ўйинларга бораман, қайдномада бор футболчи аслида ўйинда иштирок этмаган бўлади. Биринчи лигада муаммолар кўп, ажаб эмас, ФИФА.уз орқали у ердаги муаммолар ҳам юзага чиқиб қолса.

- Сиз учун бу йил қайси ўйинлар кўпроқ ёқди?
- Кубок финалидан ташқари Тошкент жамоалари ўртасида бўлиб ўтган барча ўйинлар. Афсуски, ТВда трансляция йўқлиги боис, қолган ўйинларни кузата олмадим.

- Олий лиганинг энг яхши ўйинчилари деб кимларни айта оласиз?
- Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва Кахи Махарадзе. Яна бир бор айтаман, агар бошқа ўйинларни кўрганимда балки, кучли учлигимда бошқа ўйинчилар ҳам бўларди.

- Ғолибни аниқлашга 2 тур қолганида Жомани Камолиддин Кенжаевга беришингизни айтган эдингиз, бу билан...

- Кенжаевнинг ўйинларини ёшлигидан кўрардим. Жуда кучли ҳимоячи эди. "Пахтакор"га ана ўтади, мана ўтади деб юрган пайтлари фалокатга учраганини эшитиб роса қайғурган эдик. Фурсатдан фойдаланиб, Камолиддинга кўнглини туширмаслигини сўрайман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика