UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   1 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  5 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Танаффусдан кейинги тур интригалари: А Серия 3-тур превьюси Янгиликлар

Танаффусдан кейинги тур интригалари: А Серия 3-тур превьюси

Бугун Италия А Сериясининг 3-тур учрашувларига старт берилади.

"Наполи" - "Ювентус"

Турнинг марказий учрашуви. Ҳа, бу турда "Милан" - "Лацио" беллашуви ҳам бор, аммо ушбу ўйин афишаси жаранглироқ. Ҳар ҳолда ҳозирча. Катта ўзгаришлар кутилаётган "Ювентус" мавсумни қандай ўтказиши кўпчилик учун қизиқ албатта. 

"Наполи" эса ярим ҳимоя билан муаммоларга дуч келган. Бир йўла уч нафар ярим ҳимоячи сафдан чиққан: Лоботка, Демме ва Зельински. Шу турда Ангуссининг дебюти кутилмоқда, албатта агар Спаллетти бошқа бир кутилмаган нарса ўйлаб топмаса. Лекин яхши хабарлар ҳам йўқ эмас, Осимхен жамоага ёрдам бера олади. Мертенснинг бўлмаслигини инобатга олсак, Викторнинг қайтиши айни муддао. "Ювентус"да ҳам таркибни ишонч билан айтиб бўлмайдиган кунларга етиб келдик. Рэмси, Артур ва Кьезанинг бу ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурган, Данило, Дибала ва Алекс Сандро ҳозирча сўроқ остида. Учрашувни илк дақиқалардан Локателли ва Пеллегрини бошлашса керак, ҳужумда эса умид Морат ва Кулушевскидан бўлади.

Охирги тўқнашувда "Ювентус" ўз майдонида 2-1 ҳисобида зафар қучган. Аммо ҳозир вазият бироз ўзгарганини букмекерлар ҳам эътироф этяпти. "Наполи" мавсум стартида "кекса синьора"дан яхшироқ ўйин намойиш қилмоқда ва ўз майдонида ўйнашини инобатга олсак, чиндан уларни фаворит дейишга асослар етарли. Ҳозирча "Ювентус" юзага келган қийин вазиятидан қандай чиқиб кетиши сирлигича қолмоқда. Аллегрига осон бўлмаслиги тахмин қилинганди, бироқ барчаси бунчалик бўлишини мураббийнинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак. Ғалаба ҳар икки клуб учун зарур. Демак, ўйин зерикарли бўлмаслиги муқаррар.


"Сампдория" - "Интер"

Д`Аверсида жуда қизиқ муаммолар мавжуд. Берешински ўйинга тайёр бўлиб улгурадими ёки йўқ, ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек, Эдкаль борасида ҳам саволлар мавжуд. Габбьядини жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ, шунинг учун ҳам Квальярелла билан елкама-елка Капуто майдонга тушиши ва шу тариқа дебют учрашувини ўтказиши мумкин. Бош мураббийнинг бахтига Кандрева соғ-саломат, айнан у қанотдан тўпнинг форвардларгача етиб боришига жавоб беради. Катта эҳтимол билан Индзаги жангга Жеко-Корреа дуэтини ташлайди, сабаби Лаутаро Аргентина термаси таркибида анчайин оғир ўйинларда қатнашди, қўшимчасига узоқ масофани босиб ўтди. Мартинес захирадан ўйинга қўшилиш эҳтимоли юқори. Қанотларда Дармиан ва Димаркони кўрсак ажабмас.

Охирги ўзаро ўйинда "Интер" "Сампдория"ни йирик 5:1 ҳисобида таслим этган. Бу галги баҳс Генуяда бўлса-да, фаворит номи ўзгармаган. "Сампдория" ҳужумдаги муаммолари билан шундоқ ҳам мустаҳкам миланликлар ҳимоясини ёриб ўтиши мушкул вазифа. Амалдаги чемпион муваффақиятли юришини давом эттириши учун имконият юқори.


"Рома" - "Сассуоло"

Жозе Моуриньо "Абадий шаҳар"га мослашиш жараёнини давом эттирмоқда. Афсуски, жамоа таркибида йўқотишлар бор. "Рома"га ҳимоячи Винья ва ярим ҳимоячи Пеллегрини ёрдам бера олмайди, Заньоло ва Смоллингнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Катта эҳтимол билан асосий таркибда Мхитарянга яқин жойда аввалги ўйинларда ўзини яхши томонлама кўрсата олган Перез тушса керак. Олдинроқда, марказий ҳужумчи ролида Абрахам. Ҳамюртимиз Шомуродов эса захирадан ўйинни кучайтириши кутилади. "Сассуоло"да эса йўқотишлар деярли йўқ. Жамоа мухлислари хурсандчилигига сабаб бўлиб, Беррарди ҳам сафга қайтди. Айнан у ҳужумда Италия термаси аъзоси Распадори билан биргаликда ҳаракат қилади. Фақатгина Обьянгнинг майдонга тушишига баъзи саволлар мавжуд, аммо бу ҳам кўпроқ тактика ва режага боғлиқ бўлади.

Ўзаро учрашувларнинг сўнггиси 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланган. Ўшанда жамоалар томошабоп ўйин кўрсатиб беришганди, бу сафар ҳам ёрқин футбол кутишга тўла ҳаққимиз бор. "Жалоросси" ҳам, "нероверди" ҳам бахтларини биринчи навбатда ҳужумдан излашади, шундай экан зерикмайсиз.


"Милан" - "Лацио"

"Милан" учун жамоага яхши қўшилиб кета олган Жирунинг бўлмаслиги катта йўқотиш. Жароҳатидан ниҳоят холос бўлган Златан Ибрагимовични илк дақиқалардан кўришимиз эҳтимоли бор. Бироқ ундан ҳам реалроқ вариант Леао ва Ребич жуфтлиги. Орқароқдан уларни Салемаркис ва Браим Диас қўллаб-қувватлайди. Мауриццио Саррида ҳам таркиб билан боғлиқ баъзи муаммолар мавжуд. Қатор футболчилар терма жамоалари ихтиёридан оптимал спорт формаси ва юқори кайфиятда қайтмади. Олдиндги чизиқда Педро-Луис Альберто- Иммобиле учлигига ишонч билдирилса керак. Чиро "скуадра адзурра" таркибидаги учрашувларда омадсиз серияни қайд этаётган бўлса-да, "Лацио"даги "ишлари беш" ва жамоа унга тўлиқ ишонади.

Сўнгги бор "бургутлар" ўз майдонларида "россонери" дарвозасига 3та жавобсиз тўп киритишганди. Лекин бу сафар "Сан-Сиро"даги беллашув фаворити сифатида букмекерлар мезбон "Милан"ни кўрмоқда. Аслини олганда ҳар икки клуб мавсумни ёмон бошламади ва муҳим очколарни қўлга киритмоқда. Ҳужумкор футболни таклиф қилувчи жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам қизиқарли бўлса ажабмас.


"Аталанта" - "Фиорентина"

Гасперинида ҳужумчилар муаммоси юзага келди десак, "Аталанта"га бефарқ бўлмаган мухлислар ҳайрон бўлишлари табиий. Аммо Сапатадан кейин Мюриэль ҳам тахминан бир ойга сафдан чиқди. Бу эса мураббийни жиддийроқ бош қотиришга ва янги усулларни қўллашга мажбур қилади. Асосий умид Иличичдан бўлса, орқароқдан уни Пессина ва Малиновский қўллаши талаб қилинади. Ярим ҳимояда эса танлов вариантлари етарлича. 

"Фиорентина"да айтарли йўқотишлар йўқ. Аксинча, таркибга Дронговски қайтиши кутилмоқда, шунингдек Торрейра ҳам жамоага ёрдам бера олади. Жамоага янги келиб қўшилган Одриасола ҳозирча захира ўриндиғида қолдирилса керак. 

Ушбу рақибларнинг охирги беллашуви Флоренцияда бўлиб ўтган ва унда мухлислар 5та гол кўрганди. Ғалаба эса "Аталанта"га насиб қилганди. Табиийки, бу сафар ҳам беллашув фаворити бергамоликлар. "Болонья" билан ўйинда омад келмаган бўлса-да, лекин бу сафар жамоа уй стадионида мавсумдаги илк ғалабасини нишонлаш эҳтимоли юқори.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика