UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  0 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  2 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0

Талгат Байсуфинов: "Саломов ҳақида ижобий фикрдаман" Янгиликлар

Талгат Байсуфинов: "Саломов ҳақида ижобий фикрдаман"

Павлодарнинг "Иртиш" клуби Туркиядаги йиғинини якунлаб, Қозоғистонга қайтиб келди.
Йиғин доирасида бир нечта назорат учрашувлари ўтказилди. Жамоа бош мураббийи Талгат Байсуфинов Vesti.kz мухбирининг саволларига жавоб берар экан, ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига ҳам эътибор қаратди. Таъкидлаш жоиз, Иртиш таркибида ҳамюртларимиздан Улуғбек Бақоев, Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов тўп тепишади.

- Йиғин учун режалаштирганларимизнинг барини амалга оширдик. Биргина Камолиддин Мурзоевнинг оёқ пайларини чўзиб олганини инобатга олмаганда, жиддий жароҳатлар бўлмади. Шу сабаб билан у икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборди. Учинчи куни эса сафга қайтди. Дарвоқе, Мурзоев билан келишувни яна бир йилга узайтирдик.

- Жамоанинг янги футболчилари, хусусан, Шавкат Саломов қандай таассурот қолдирди?
- Шавкат ҳақида ижобий фикр билдира оламан. Жамоа ўйинига тезда киришиб кетди. Қозоғистон чемпионатида ўйнагани ҳам унга қўл келмоқда. Нима талаб қилинаётганини жуда яхши билади. Энг муҳими, футболчилар билан ҳам яқиндан таниш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика