UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  0 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

"Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди" - мураббийлардан 1-тур иқтибослари Янгиликлар

"Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди" - мураббийлардан 1-тур иқтибослари

"Қизилқум" - "Локомотив", "Металлург" - АГМК учрашувлари билан Суперлиганинг 1-турига якун ясалди.

Биз эса ўтган мавсум якунида бошлаган  "тур иқтибослари" рукнимизнинг янги йилдаги илк сонини ҳавола қиламиз. Бунда ўтган турда мураббийлар томонидан айтилган фикрлар ҳақида сўз боради. 

Яйпанда кечган водий дербисида "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳакамлик борасида қуйидагича фикр билдирди.

"Бугун савияси баланд ҳакамлар ишлади. ВАРда кўриб чиқиб, шундай хулосага келишди. Вазиятни кўрмасдан туриб, бир нима дея олмайман. Аллоҳга шукрки, бугун ғалаба қозондик". (с) Илҳом Мўминжонов


Мағлубиятни қабул қилиб олган "Қўқон-1912" устози Бахтиёр Ашурматов йўқотилган уч очкода ҳакамларни айбдорламаслигини айтди. 

"Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман. Ютқаздикми, демак, ютқаздик. Ютуқ учун етарлича ҳаракат қила олмадик деб ҳисоблаймиз ва йўқотилган очколар ўрнини кейинги турларда тўлдиришга интиламиз". (с) Бахтиёр Ашурматов


Шу куни Тошкентда "Олимпик" Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди. Ёшлардан иборат пойтахт клуби бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида таркибга легионер жалб қилинмагани ҳақидаги саволга очиқ жавоб берди. 

"Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади". (с) Тимур Кападзе


Ўз навбатида "Сурхон"нинг янги испаниялик мураббийи Анхел Лопес ўзбек футболи билан танишиш жараёни борасида фикрини билдириб ўтди. 

"Ўзбекистонга келгунимга қадар кўп маълумотларга эга эмасдим. Бундан ташқари испанияга ёш мутахассислар келганда танишгандик. Қолаверса, "Ал Шабаб"да ишлаганимда Азиз Ҳайдаров тўп тепган. У орқали кўп маълумотларни билиб олгандим. Менинг телефонимда ҳали ҳам унинг контакти бор. Ҳар куни қўнғироқ қилиб маслаҳатлашиб турамиз". (с) Анхел Лопес


1-турнинг марказий учрашуви Наманганда бўлиб ўтди. Бироқ ўйин кутилганидек шиддатли тус олмади. "Навбаҳор"нинг бош мураббийи Самвел Бабаян мухлислар ҳақиқий "Навбаҳор"ни қисман кўришганини таъкидлади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида.  Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади, деб ўйлайман". (с) Самвел Бабаян


"Насаф" Суперлигани сафарда қўлга киритилган бир очко билан бошлади. Шу куни стадионга ташриф буюрган ишқибозлар ажойиб муҳит яратишди, дея оламиз. "Аждарлар" ниманинг эвазига очко олишни уддасидан чиқди? 

"Бизнинг асосий тактикамиз 4-3-3, бу тактикада Бозоров, Нуруллоев ўйнайди. Аммо Суперкубокда шу тактикада ўйнадик ва ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Шу боис бугун тактикани ўзгартирдик, Туркияда "Навбаҳор" вакиллари барча ўйинимизга боришди ва обдон ўрганишди. Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди." (с) Рўзиқул Бердиев


АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳужумчилар ҳақида гапирар экан, жамоага катта ҳисса қўшиб келаётган Зафар Полвоновга инсонийлик томондан ҳурмат кўрсатилганини гапирди. Мутахассиснинг ушбу сўзлари таҳсинга лойиқдир. 

"Зафар Полвоновни жамоадан кетказиш инсонийлик жиҳатдан нотўғри бўларди. У жамоа учун меҳнат қилган, фаолиятини шу ерда якунламоқчи. Шу боис, у ҳам жамоада қолди. Бу иш бугун бор, эртага йўқ. Лекин инсон ҳамиша инсон бўлиб қолиши керак. Полвоновга бошқа жамоалардан таклифлар бўлди, лекин у рад этди. Уч ҳужумимиз бор экан, бошқа ўйинчи сотиб олишга зарурат туғилгани йўқ". (с) Миржалол Қосимов  



Дастлабки турдан сўнг мураббийларнинг яна қайси фикрлари эътиборингизни тортди? 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика