UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Ўртоқлик ўйини. Боливия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:0 (онлайн ҳисоб)  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  0 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  7 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида Янгиликлар

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасида ҳар бир тур ўз сенсациясини тақдим қилмоқда.

Аммо мавсумнинг энг катта воқеаси — Самарқанднинг “Динамо” жамоасининг мағлубиятсиз юриши ва жадвалдаги юқори натижаси бўлмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Аслида, бу кўҳна шаҳарда муваффақиятли мавсум сифатида 1999–2000 йиллар тилга олинади. Кейинчалик, 2007–2008 йилларда ҳам “Динамо” кучли бешталикдан жой олганди. Орадан 18 йил ўтиб, Самарқандда футбол яна уйғонмоқда.

“Динамо” бугунги кунда 12 турда 25 очко жамғариб, иккинчи ўринда турибди. Бу нафақат статистика, балки Самарқанд футболида қайта тирилиш даврининг белгисидир. Ва бунинг марказида битта шахс турибди — Вадим Абрамов.

Абрамов Самарқандда нима қилди?

Кўпчилик билади: Вадим Абрамов “Динамо”ни 2025 йилда эмас, 2022 йил охирида қабул қилган. Ўша пайтда жамоа Суперлигадан тушиб кетган, умидсиз ва тузилмасиз, лифт мақомидаги жамоа эди. Мураббийлар қўнимсизлиги, аниқ услуб ва фалсафасиз ҳаракат, наф келтирмаган легионерлар... Аммо Абрамов жамоани қайтадан қурди: 2023 йилда Про-лигадан олиб чиқди, 2024 йилда эса Суперлигада муваффақиятли қатнашиб, жамоани 8-ўрин билан лигада сақлаб қолди.

Тўғри, жамоа соврин ютмади, ўртани ўзиники қилди. Лекин эндигина Суперлигага қайтган жамоа учун ўрнини сақлаб қолиш бирламчи вазифа сифатида турарди. Эсингизда бўлса, “Динамо” аввалги йилларда ҳам элитага қайтар, муваффақиятсиз натижалар сабаб ўша мавсумдаёқ ортга қайтарди.

2025 йилда эса Вадим Абрамовнинг услуби ўз самарасини кўрсата бошлади. “Динамо” мағлубиятсиз серия қайд этмоқда, ҳар бир ўйинда шахсан мен футболчиларнинг ҳаракатидан лаззат оляпман. Очиғи, жамоа дуранг ўйнаган ёки ютмаган ўйинларини ҳам охиригача кузатмоқдаман.

Ёшларга ишонган мураббий

Абрамовнинг энг катта жасорати — ёшларга таянган ҳолда натижа қилишидир. Буни у 2019 йил “Бунёдкор” мисолида кўрсата олган. Ўшанда таркибнинг 70 фоиз қисми академия тарбияланувчилари бўлганди. Жамоа таркибида 2005–2006 йилларда туғилган футболчилар қўрқмай асосий таркибда ўрнини топмоқда.

Масалан, Ойбек Ўрмонжонов (2006) ва Фирдавс Абдураҳмонов (2005) ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатмоқда. 18 ёшли Ўрмонжонов Суперлигада 11 та ўйинда 3 та гол, 2 та ассист қайд этган. Абдураҳмонов эса 10 та ўйинда 2 та гол, 2 та ассист қилган. Бу икки футболчи охирги ўйинларда олдинги чизиқда ўзига хос тандем ярата оляпти. Улар нафақат тезлик ва ҳаракат билан, балки ақлли ҳаракатлари ва вазиятни ҳис қилиш қобилияти билан ҳам ажралиб туришмоқда. Ёш футболчиларнинг майдондаги эркинлиги ва ишонч билан ўйнаши — Абрамовнинг тажрибаси ва маҳоратидан дарак беради. Бу фақат натижа эмас, балки келажак учун асос яратиш демакдир.


Тактик ранг-баранглик ёхуд энди Абрамов жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти

Вадим Абрамов бошқарган жамоалар доим очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатади. Ўзи ҳам ўйнайди, рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. “Динамо” ҳужумкор ва жамоавий футбол намойиш этяпти. Бу жамоа ҳар бир рақибга нисбатан тактик ёндашувни ўзгартиради, аммо ўз услубидан воз кечмайди.

Эътиборли жиҳат — “Динамо” бугунги кунда Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоалардан бири: фақат 8 та гол, бу кўрсаткичда фақат “Насаф”дан ортда қоляпти. Одатда, Карленович жамоаларида кўп гол ўтказиш ҳолатларига кўп бор гувоҳ бўлардик. Эндиликда унинг жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти.

Айрим ўйинларда рақибдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмоқда. Бу Абрамовнинг принциплари бироз бўлса-да ўзгараётганига далолат беряпти, десак янглишмаймиз. Абрамов ўйинни ҳимоядан қуриш эмас, тўғридан-тўғри ҳужумда босим билан бошлаш тарафдори. Аммо бу ҳужумлар тартибли, режали ва интизомли. Унинг жамоасида ҳар бир позицияда ўйнаётган футболчи ўз вазифасини билади. Ижрочиларга эркин ўйнаш имконини беради.

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бугунгача бир неча бор юқори лигага чиқиб, аммо барқарор натижаларни намойиш қила олмаган.

Жамоанинг Суперлигадаги энг яхши натижалари:

1999 йил – 5-ўрин

2000 йил – 4-ўрин

2007 йил – 5-ўрин

2008 йил – 6-ўрин

2025 йилги мавсумдаги юриш шу натижалар билан тенглашиши, ҳатто улардан ошиб кетиши мумкин. Жамоа ҳозирда 25 очко билан 2-ўринда турибди ва ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. Жамоа “Бунёдкор”га ютқазмаса, ўз тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия рекордини ўрнатади. Бунгача жамоа 1999 йилги кетма-кет 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияни такрорлаган эди.

Навбатдаги синовлар

Буёғига тақвимдан келиб чиқсак, жамоани ҳақиқий синовлар кутмоқда. Иккинчи даврада қолган жамоалар ҳам курашади, ҳаракат қилади. Эндиликда Абрамов жамоасининг захира имкониятлари, таркибдаги ротациялар, мавсумнинг қолган қисмидаги чидамлилик каби омиллар асосий планга чиқади. Ёзги трансфер ойнаси ҳам бор. Муҳими — жамоада ўйин сифати яхши йўлга қўйилган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
19 июн 12:34:01
Sarvarbek Ziyadullayev
Agar jamoa shunday ruhda davom etsa bemalol medallar uchun kurashsa bo'ladi. Olgʻa Dinamo olg'a Oq armiya ????????????????
+3   
19 июн 12:18:47
Karnak
Abramovni xizmatlari katta. Mahalliy murabbiylar orasida Abramov baribir eng yaxshisi.
+2   
19 июн 12:17:59
Шухрат Эргашев
Туппа тугри Абрамов исботламокда, канака мураббий эканлигини.
+1   
19 июн 14:36:50
Жамшид Jamshid
Арзон кора танлик уйинчилар билан натижа килвоти. Ану кучманчиларни олмаяпти.
+1   
19 июн 13:09:37
Y@Go_6060
Динамо олга олга олга
+1   
19 июн 12:45:25
Abdusalom Mirzayev
Абрамов Динамоси ўйинини кўрганим йўқ, бироқ номларсиз Суперлигада яхши натижа этиши, бироқ натижа қилаётган футболчилар бирор терма жамоада йўқлиги ТУШУНАСИЗ ҲОЛАТ ???
   
19 июн 19:47:58
Shahboz4
Фақат 1-ўрин керак Оқ армияга
   
19 июн 17:48:24
Фарход
Насиб килса Бунёдкорни ютсак иншооллох, Самарканд кучаларида байрам булади, лекин Супер лига умуман футболистларига тасанно шундай иссик хавода футбол уйнаш ( шугулани я'ни тренировка килиш ) узи бумайди, кеча Самарканд шахрида соат 20:00 атрофида 36 ° градус иссик эди, Супер ва Про лига барча футболистларига соглик саломатлик тилаб травмалар олмасдан уйнаб юришларини, шу катори Динамо Самарканд футболчилари, ишкибозлари, хамма хаммалари сог омон юрсинлар ,уйларида факат хурсандчилик булсин
   
19 июн 15:03:45
Azamat Turgunov
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамов Динамоси ўйинини кўрганим йўқ, бироқ номларсиз Суперлигада яхши натижа этиши, бироқ натижа қилаётган футболчилар бирор терма жамоада йўқлиги ТУШУНАСИЗ ҲОЛАТ ???
Usha natija qivotgan qaysi ôyinchi terma jamoa ôyinchsidan kuchli shu qizu
   
19 июн 15:00:17
Designsprint
Manga yoqnai 1 tamda yoshi ktoa optilani oynatib turib 2nchi taymda yoshlarni tuwirib yanayam oyini kkuchaytirvoti

Oybek Ormonjonov
Firdabs
Hislat Halilov
O'rozovla
kuda zor yosh bosayam pyinga iwtiyoq bilan kriwivoti glavniysi qorqmiy oynavoti
   
19 июн 14:13:43
UmiD Aliev
1) Dinamo-31
2)Nasaf-30
3)Neftchi-30
4)Okmk-28
5) Navbahor-27
6)Paxtakor-26
7)Bunyodkor-25
8)Surxon-21
15-turdan keyngi holat taxminim.
   
19 июн 14:00:42
Shexroz Jalgashev
Олға “Динамо”, олға Самарқанд!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика