UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  4 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди” Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди”

“Динамо” – “Пахтакор” ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақида фикр билдирди.

- “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа бугун ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Ўз ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарамай, футболчиларимиз учрашувни яхши бошлашди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиб, ўйинда ишончли кўриндик, яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, бўлимни ғалаба билан якунлаш арафасида, кераксиз хатолар эвазига кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишимиз жамоага таъсир қилди.

Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор”нинг маҳорат ва тажриба бобида устунлиги, захираси кучли эканлиги билинди. Биз эса уч нафар асосий таркиб футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Рақиб жамоа сафидаги кўпгина футболчилар терма жамоа аъзоси саналишади. Иккинчи бўлимда уларни тўхтатиб қолиш қийин бўлди.

Бугунги мағлубиятга қарамай, “Динамо” курашишда давом этади. Олдинда тўртта тур бор ва биз учун бу баҳсларнинг барчаси сўнгги ўйиндек ўтади. Таслим бўлиш ниятимиз йўқ, имконият бор экан охиригача курашамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика