Свен-Горан Эрикссон Эрон клубини бошқариши мумкин

Xayrulla Xoliqov
22 сен 2018, 13:35
Таниқли мураббийлардан бири Свен-Горан Эрикссонга Эрон клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эрон ОАВ ёзишича, швециялик мураббийга "Тракторсози" клубидан таклиф тушган. Маълумки, бу клубни уэльслик мураббий Жон Тошак атиги 3 ой бошқарди ва шундан сўнг истеъфога чиқарилди. Чунки "Тракторсози" бу мураббий қўл остида 6та ўйинда 9 очко тўплади.

Клуб олдига Эрон чемпиони бўлиш вазифаси қўйилган, шу боис раҳбарият Свен-Горан Эрикссонни олиб келмоқчи. Агар Эрикссон варианти амалга ошмаса, унда клуб "Вердер" жамоасининг собиқ устози Александр Нурий билан музокарага киришади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: persianfootball.com