UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  31 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  7 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  457 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

"Сувон" дарвозабони: "Омад бизга кулиб боқди" Янгиликлар

"Сувон" дарвозабони: "Омад бизга кулиб боқди"

Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида Жанубий Кореянинг икки клуби баҳс олиб борди.

"Сувон Самсунг" ва "Чонбук Хюндай" клублари ўртасида кечган беллашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи ўйинда "Сувон" жамоаси худди шу ҳисоб билан ғалаба қозонганди. Шу боис жавоб баҳси қўшимча таймларга чўзилди.

Аммо қўшимча бўлимларда гол урилмагач ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Бунда "Сувон Самсунг" клуби рақибидан 4:2 ҳисобида устун келди. Пенальтилар серияси қаҳрамони Шин Хва Ёнг ўйинга шундай таъриф берди:

- "Чонбук" кучли клуб, лекин биз ҳам қараб турмадик. Ҳимоявий ўйнашга ҳаракат қилганимиз боис учта тўп ўтказиб юбордик. Аммо мен рақибга ўйин охирларида тўртинчи голни уришга бермадим. Йўқса ОЧЛ билан хайрлашардик. Баҳс қийин кечди ва биз пенальтилар сериясида зафар қучдик. Омад бизга кулиб боқди. Мен 2009 йил "Поханг" таркибида ОЧЛда зафар қучгандим. Энди бу натижани "Сувон Самсунг" билан ҳам такрорлашни хоҳлайман".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика