UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  7 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  277 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  13 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор! Янгиликлар

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор!

Сурхондарёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлган ҳақиқий "Сурхон"ни мухлислар анчадан бери соғинганлари рост.

Афсуски бу йил жамоа кучлилар қаторига қўшила олмади. ПРО-Лигада 4-ўринни қўлга киритган клубда 2019 йилда туб ўзгариш бўлади. Клуб ҳомийлари "Сурхон"ни кучлилар қаторига қайтариш учун жиддий бел боғладилар ва энди у ерда ўз касбининг мутахассислари фаолият олиб борадилар. Бу нафақат мураббий, балки клуб структурасида ҳам амалга ошириладиган асосий иш. Сўнгги икки йилда айнан шу омил клубнинг муваффақиятига салбий таъсир ўтказди.

Бизга маълум қилишларича, 9 йил давомида "Олмалиқ" жамоасида фаолият олиб борган Ботир Мирзаев клуб бош директори сифатида иш бошлади. "Олмалиқ" жамоаси унинг раҳбарлигида олий лигада ёмон натижалар қайд этмаган. 2009 йил мавсумни 4-ўринда тугатган клуб, 2013-15 йиллар оралиғи кучли олтиликдан пасга тушмаган.

"Бизга нафақат жамоани, балки клубни ривожлантириш вазифаси қўйилди. "Сурхон" жамоасининг барча чизиқларини яхши савиядаги футболчилар билан кучайтирамиз. Структурада ҳам катта ўзгаришлар бўлади ва узоқ йиллар давомида футболда ишлаган мутахассислар, клубнинг футбол мактаби, маркетинг, матбуот хизматларига жалб этилади. Лицензиялаш бўлимига ҳам энг малакали мутахассисларни жалб қиламиз", - дейди Ботир Мирзаев.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика