"Сурхон" сўнгги бор олий лигада ўйнаганида дунё қандай эди?
26 фев 2019 17:46
Янгиликлар
"Сурхон" сўнгги бор олий лигада ўйнаганида дунё қандай эди?
Термиз клуби охирги марта 2004 йилда Ўзбекистон олий лигасида иштирок этган эди. Биз ўша йил дунё қандай бўлганини эслаймиз.
Месси ва Роналду ҳали биронта "Олтин тўп" ютмаган эди
Жаҳон чемпиони Килиан Мбаппе 6 ёшда эди
Греция Европа чемпиони бўлган
"Барселона" ҳали Европа чемпионлар лигасида умуман чемпион бўлмаган эди
"Манчестер Сити" 2004 йил Англия премьер-лигасида 20та клуб орасида 16-ўринни эгаллаган эди.
Эктор Купер "Мальорка" бош мураббийи эди
Жозе Моуринью "Порту" билан биринчи бор ЕЧЛни ютган
Шота Арвеладзе "Глазго Рейнджерс" сафида футбол ўйнаётганди
"Бунёдкор" клуби йўқ эди
"Миллий" стадиони ҳали қурилмаган эди
"Трактор" клуби Ўзбекистон кубоги финалида ўйнаган
"Локомотив" олий лигада дебют қилган
"Нефтчи" Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган эди
Ҳали Iphone телефонлари умуман ишлаб чиқарилмаган эди
"Captiva" va "Malibu" автомашиналари ҳали ишлаб чиқарилмаганди
Ўзбекистонда энг йирик қийматдаги қоғоз пул 1000 сўм эди
Ўша йил facebook ижтимоий тармоғи ишга туширилганди
www.championat.asia сайти йўқ эди
Фикрлар