UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

"Сурхон" назорат учрашувида дуранг қайд этди Янгиликлар

"Сурхон" назорат учрашувида дуранг қайд этди

Теглар :  Сурхон
Мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкент шаҳрида ҳозирлик кўраётган "Сурхон" жамоаси кеча илк назорат учрашувида майдонга тушди.

Игорь Шквирин бошқарувидаги "Сурхон" жамоаси Чимён тоғларида йиғинни якунлаб, икки кунлик дам олишдан сўнг Тошкент шаҳрида навбатдаги йиғинни бошлаб юборди. Термизликлар кеча "Геофизика" қароргоҳида ёзги ўқув-йиғинидаги илк назорат ўйинини ўтказди. Уларнинг спарринг-рақиби "Хоразм" жамоаси бўлди. Урганчликларнинг устунлиги остида ўтган баҳсда дуранг қайд этилди. Шуни айтиш лозимки, давралар оралиғида "Сурхон" таркибни деярли янгитдан ташкил этаётганлиги учун ҳам жамоавий ўйинини яхши шаклланиб улгурмаганини кўриш мумкин. 

"Хоразм"га қарши кечган баҳсда Шквирин ҳар бир таймда янги янги таркибни синовдан ўтказди. Хусусан биринчи бўлимда "Сурхон"нинг таркиби қуйидагича кўринишда бўлди: Руслан Матниёзов, Нажмиддин Нормуродов, Убайдулло Холиқулов, Низомжон Норов, Аббосбек Пўлатов, Отабек Аҳмаджонов, Алишер Мирзаев, Тимур Усмонов, Сирожиддин Аллаев (Иброҳим Абдуллаев), Шердор Тўхтасинов, Равшан Хурсанов. 

Иккинчи таймда таркиб бутунлай янгиланди: Азамат Аҳмедов, Азизбек Усмонов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Иброҳим Абдуллаев, Ғайрат Жумаев, Даниэль Насриддинов, Жавоҳир Алиқўзиев, Аббос Махсталиев, Сардор Эминов, Саиджамол Давлатжонов, Абдулазиз Юсупов. 

Учрашув томошабоп руҳ остида кечди. Айниқса биринчи бўлимнинг ўзида ҳар икки жамоа 2тадан тўп киритгани, урашувга янада жозиба бағишлади. Эътиборлиси "Хоразм"дан 2та голни ҳам Темур Исмоилов киритган бўлса, "Сурхон"дан Темур Усмонов дублга эришди. Иккинчи таймда бошқа гол кузатилмади. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, термизликларнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов ва ёш футболчи Бек Абдуллаевда кичик жарохат борлиги сабабли мазкур учрашувда майдонга туша олишмади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика