UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд) Янгиликлар

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)

Теглар :  Сурхон
Шу кунларда биринчи лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари пойтахтимизда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Вали Келдиев бош мураббийлигида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган термизликлар 17 февраль куни дастлабки назорат учрашувида олий лиганинг “Сўғдиёна” футболчилари (0:1) билан куч синашганини хабар қилгандик. 19 февраль куни “Сурхон” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” вакилларига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Санжар Шомуродов навоийликлар посбони Артём Макосинни чиройли тарзда доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Ўйиннинг 79-дақиқасида Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Назорат учрашувининг асосий дақиқасида бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев томонлар розилиги билан ўйинга яна 10 дақиқа қўшиб берди. Бундан унумли фойдаланган “Қизилқум” футболчилари 90+8-дақиқада Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонишди — 1:2.

“Сурхон” жамоаси мураббийлар штаби асосий эътиборни натижага эмас, аксинча жамоа ўйинини шакллантиришга қаратишяпти. Жумладан, “Қизилқум”га қарши баҳсда ҳам термизликлар сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилди.


Термизликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олди:
“Сурхон”:
Александр Корнейчук, Убайдулло Холиқулов, Санжар Шомуродов, Сирож Аллаев, Жафар Исмоилов, Сарваржон Холматов, Нажмиддин Нормуродов, Ботир Тўраев, Низом Норов, Хуршид Йўлдошев, Баҳодир Муртазоев.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Зафар Қорақулов, Санжар Баротов, Акбар Муродов, Икром Кўчимов, Шохруҳ Жўрабеков.

Бу учрашув чоғида ёш футболчилар Жўрабек Рўзиев, Темур Мамадалиевлар алоҳида индивидуал машғулот олиб боришди.

Ўтказилган дастлабки икки назорат учрашувидан сўнг, Шукур Жумабоев, Бобуржон Бўронов, Зафар Қорақуловларга жавоб берилди.

Бугун термизликлар машғулотларига Нуриддин Ҳасанов (“Бунёдкор”), Фаррух Ҳайдаров (“Шўртан”), Миржалол Қурбонов (“Қўқон-1912”) каби футболчилар келиб қўшилдилар.

Режага кўра, “Сурхон” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 21 февраль куни Самарқанд динамочиларига қарши ўтказади. Бу учрашув Чилонзордаги сунъий футбол майдонида соат 14.30 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика