UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  1 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   2 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  9 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

“Сурхон” мухлислари ҳакамларни ҳақорат қилишди ва тошбўрон қилишди. ПФЛ клубни 10 миллион сўм жаримага тортди Янгиликлар

“Сурхон” мухлислари ҳакамларни ҳақорат қилишди ва тошбўрон қилишди. ПФЛ клубни 10 миллион сўм жаримага тортди

Про Лига 22-тур учрашувлари доирасидаги “Сурхон” – “Андижон” (0:3) учрашуви якунлангач, стадионга йиғилган мезбон мухлислар ўйинни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳини оммавий равишда ҳақорат қилди.

Шунингдек, ҳакамлар бригадаси майдонни тарк этиб, кийим-алмаштириш хонасига йўл олаётган паллада уларга мухлислар томонидан турли буюмлар – тошлар ва сув идишлар улоқтирилди. Қолаверса, бош ҳакам ёрдамчиси А. Сидоровнинг кўкрак қисмига тош ҳам келиб теккани маълум бўлди. Ҳакамлар ўз хонасига кириб боргач ҳам, ташқаридан улар жой олган хона ойналарига нисбатан оммавий тош отишлар тўхтамади.

“Сурхон” – “Андижон” учрашувидан кейин рўй берган кўнгилсиз ҳолатлар фото ва видеофактлар асосида ЎзПФЛнинг махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мусобақалар регламентининг “Клублар, жамоалар раҳбарлари, футболчилар ва худудий ассоциациялар мажбуриятлари” бўлимининг 7.3 бандини қўпол равишда бузганлиги учун “Сурхон” ФКга нисбатан интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.9 бандини қўллаган ҳолда  10.000.000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳол яна қайтарилса, клубга нисбатан жиддийроқ жазо – уй учрашувларини мухлисларсиз, бўм-бўш стадионда ўтказиши борасида огоҳлантириш берилди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика