"Сурхон" мураббийи: “Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз”
17 авг 2019 19:47
Янгиликлар
"Сурхон" мураббийи: “Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз”
Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Владимир Андреев иштирок этди.
- Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин урилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди. Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир жамоада "ротация" бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар