

Соат 20:00да бошланган машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. ОАВ вакиллари учун ажратилган 15 дақиқада сурияликлар асосан тўп билан ишлашди. Мураббий футболчилар билан тезкор тўп узатишлар устида ишлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни 20:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.




