UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  8 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1 17:22Португалия футбол федерацияси Роналдуга махсус соврин топширди  5

Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонни ютиш учун икки ойлик йиғин шартми? Янгиликлар

Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонни ютиш учун икки ойлик йиғин шартми?

Ўзбекистон (U-23) олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади.
Бангладешда 23-31 март кунлари бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларида терма жамоамиз Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа келаси йилги Осиё чемпионатига йўлланма олади. 1993-94 йилда туғилган футболчилар қатнашадиган Осиё чемпионати келаси йил қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум эмас. Фақат шуниси аниқки, ярим финалга чиққан тўртта жамоа 2016 йилги Рио олимпиадасига йўлланма олади.

Маълумки, ҳозир бу ёшдаги терма жамоада Шуҳрат Мақсудов бош мураббий бўлиб ишлаяпти. Ва Шуҳрат Мақсудов олдига жамоани Рио олимпиадасига олиб бориш вазифаси қўйилган. Албатта, вазифа жуда жиддий ва уни бажариш осон бўлмайди, лекин иккинчи томондан саралаш ўйинларида бизга жуда осон рақиблар тушганини инобатга олсак, икки ойлик йиғиннинг зарурати қолмайди. Мана яқинда бу жамоа Қирол Кубоги мусобақасида иштирок этиш учун Таиландга жўнаб кетди. У ерда футболчиларимиз Таиланд, Жанубий Корея ва Гондурасга қарши ўйин ўтказишади.

Бизни хавотирга солаётган жиҳат шуки, барча футболчилар янги мавсумга ўз клубларида тайёргарлик кўраётган бир пайтда, баъзилар ҳамон терма жамоадан ортмаяпти. Масалан, Жамшид Искандеров билан Игорь Сергеев шундоқ ҳам охирги икки ойни миллий терма жамоада ўтказди. Мана энди уларни Таиландга олиб кетишди. Тўғри, Осиё Кубоги қитъамиздаги энг катта футбол мусобақаси бўлгани учун терма жамоага чақирилган футболчиларнинг ҳолатини жуда яхши тушунамиз, бироқ футболчи терма жамоадан ортмай юраверса, қачон ўз клубида шуғулланади-ю, қачон мавсумга ҳозирлик кўради? Бунинг устига Қирол Кубогига бориш биз учун шунчалик зарурмиди деган савол ҳам туғилади.

Бўлажак олимпия терма жамоамиз у ёқдан бир ҳафтадан сўнг қайтиб келар экан ва катта эҳтимол билан февралда бошқа йиғин ўтказмайди. Мартдан эса олий лига бошланади, бу ёқда Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтади. U-22 Осиё чемпионатига саралаш босқичи 23 мартдан старт олади ва эшитишимизча, терма жамоа Бангладешга боришдан олдин яна ким биландир ўртоқлик ўйини ўтказар экан. Футболчини доим терма жамоада олиб юравериш уни зериктириб қўяди. Шу боис ҳамма ўйинчилар янги мавсумга ўз клубларида тайёргарлик кўргани маъқул.

Шу ҳафта Асқар Толибжонов ва Миржалол Қосимов билан ўтказилган матбуот анжуманида биз юзага чиқаришга ҳаракат қилаётган савол кўтарилди. Яъни, терма жамоадаги тинмай йиғинлар туфайли аввалига 1989ларни, кейин эса 1993ларнинг кўпини бой бердик. (Негаки ўз вақтида Аҳмад Убайдуллаев билан Аҳмаджон Мусаев ҳам тинмай хорижда йиғин ўтказиб, амалда ҳеч кимни тарбиялаб бера олмаганди). Мана энди 1993ларнинг қолганини ҳам айнан ЙИҒИНЛАР сабаб йўқотиб қўйишимиз мумкин. Бизга ТЖМ директори Асқар Толибжоновнинг хаёлидан нималар ўтаётгани қоронғу, аммо факт шуки, кетма-кет ташкил этилаётган йиғинлар сабаб ҳам яхши натижага эриша олмаяпмиз, ҳам тайёр ўйинчиларни синдириб қўйяпмиз. Шундай экан, бу масалага шахсан ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг аралашуви орқали жиддий қаралмаса бўлмайди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика